2601/20

Покистон Ислом Республикасида вақтинчалик ёки доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари диққатига

Савол: Покистонда да бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2019 йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида қатнашиш учун қаерга мурожаат этиши мумкин?

 

Жавоб:  Жорий йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида хорижда, шу жумладан, Покистонда истиқомат қилаётган барча ватандошларимиз учун овоз бериш имконияти яратилган.

Ўзбекистон Республикасининг Покистоннинг Исломобод шаҳридаги Элчихонаси қошида 22-сонли сайлов участкаси тузилган. Мазкур сайлов участкаси Тошкент шаҳридаги 141-сонли “Темир йўлчилар” сайлов округига бириктирилган.

Шу муносабат билан, Покистонда вақтинча ёки доимий яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Исламабоддаги Элчихонада ташкил этилган 22-сайлов участкасига мурожаат этиб, сайловда овоз бериши мумкин.

 

Қўшимча саволлар билан Ўзбекистон Республикасининг Исломобод шаҳридаги 22-сонли сайлов участкасидаги 051-2264746 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Жонажон Ватанимизда 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган ижтимоий-сиёсий воқеада фаол иштирок этиш ва  ўз конституциявий ҳуқуқингиздан тўла фойдаланишга чақирамиз!!!